Maktab tarixi




Қашқадарё  вилояти    маданият бошқармасига қарашли   Қарши шахар  9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби  тўғрисида  маълумот


          Қарши шахар 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби 1992 йилда ташкил топган, мактаб директори М.А.Раджабова 2005 йилдан буён рахбарлик қилиб келмоқда. Мактаб ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Шерзод Жамилов Мактаб 2013 йил Президентимиз қарорига асосан қайта реконструкция қилинган. Мактабимиз 1-тип 200 ўринга мулжалланган. Хозирги кунда келиб 320 та ўқувчи мусиқа ва санъат йуналиши буйича таълим олиб келмоқда. Мактабда 11 та йуналиш мавжуд. 


                            1.   Фортепиано   

                            2. Торли камонли  

                            3. Ўзбек халқ чолғу асбоблари

                            4. Хореография  

                            5. Тасвирий  санъат 

                            6. Театр   санъати 

                            7. Эстрада хонандалик 

                            8. Эстрада чолғу        

                            9.   Академик хонандалик

                           10. Анъанавий  хонандалик

                           11. Дамли ва зарбли чолғулар


бўлимини ташкил этади. Мактабда 57 та ўқитувчи бўлиб, булардан 15 та олий, 42 та ўрта махсус маълумотга эга. Мактабда 20 та кўзи ожиз интернати болалари бепул ўқитилади. Мактабимиз республика, вилоят, шаҳарда бўладиган барча кўрик танловларида фаол иштирок этиб фахрли ўринларини олиб келмоқда. Мактабимиз шаҳарда бўладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқдалар. 2017-2018 ўқув йили давомида мактабимиз республика хор жамоалари ўртасида ўтказилган кўрик танловда фахрли 2 ўринни эгаллашди. 2018 йилда ўтказилган “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалига мактаб ўқувчилари шаҳар ва вилоят боскичларида фахрли 1 2 3 ўринларни эгаллашди ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.